Мусибатлар ичра умид

Эҳтимол, ҳаётингизда фожеа содир бўлиб, умидсизликка тушиб қолгандирсиз ва қай тарзда, яна ўзингизни қўлга олиб, олға юришни давом эттиришни билмассиз. Ёки соғлиғингиз билан боғлиқ муаммоларингиз бўлиб, шифокор кўригидан ўтиш имконияти йўқдир. Мен яхши биламан, дунёда кўпчилик одамлар рўзғорини зўрға тебратадилар ва эртага егулик топа олишига ҳар доим ҳам ишончи комил бўлмайдилар.

Биз жиддий қийинчиликларга дуч келиб, кўпинча руҳан тушкунликка тушамиз ва таслим бўлиш истагини ҳис қиламиз. Лекин бундай вазиятларда биз қила оладиган энг яхши нарса – бу Худога ишониш ва умидни йўқотмасликдир. Умид ўзи нима? Умид – бу исталган дақиқада биз билан қандайдир яхши нарса содир бўлиши мумкинлигини ишонч билан кутишдир. У бизнинг имонимиз ва ҳафсаламиз билан чамбарчас боғлиқ. Биз умидга тўла бўлганимизда, ҳаётимиз қувонч ва тинчликка тўлади.

Душман доимо бизга чорасизлик ҳиссини сингдиришга, бизни ҳамма нарса йўқотилганига ва ҳаётимизда энди ҳеч қандай яхши нарса бўлмаслигига ишонтиришга интилади. Аммо Худо биз Унга ишониб, Ундан дуо-баракаларни кутиб, умид билан яшашимизни истайди. Муқаддас Китобда айтилганки, У раҳм-шафқатга тўла ва бизга тоза варақдан бошлашимизга имкон берувчи “умид Худоси”дир (Римликлар 15:13 га қаранг).

Юклаб олинг
Facebook icon Twitter icon Instagram icon Pinterest icon Google+ icon YouTube icon LinkedIn icon Contact icon