
МЕН УЛАРНИ СЕВИШИМНИ АЙТ
Худо оилага эга бўлишга ташна ва шу сабабли, бизни Унинг фарзандлари бўлишимиз учун яратди. Лекин У бизни тантиқлик қилишимизни ёки ўзимизни бемаъни тутишимизни хоҳламайди, – У биз Унга боғлиқ бўлиши- мизни, Унга суянишимизни, Унда амин бўлишимизни, Уни севишимизни ва У бизни севишига йўл қўйишимизни хоҳлайди. Биз Унга ишонишимизни ва муҳтож бўлганимизда Уни чақиришимизни хоҳлайди. У сиз билан шахсий муносабатларга ташна. Кўпчилик Каломда бу оятни ўқир экан уни жуда ҳам мавҳум тушунишади: “Ҳа, мен Исони бутун олам учун ўлганини биламан”. Лекин сиз Исо бир тўда халойиқ учун Ўз жонини қурбон қилди деб ўйламанг – У ҳар бир одам учун ўлди. У сиз учун ўлди!

Муваффақиятли ибодатнинг шартлари
Ибодатнинг қудрати қанчалик буюк бўлмасин, унинг йўлларида тўсиқлар юзага келиши мумкин.
Ибодатнинг турлари
Эҳтимол, сиз мақтов, сажда ва миннатдорликка ибодат сифатида қарамагандирсиз,
Мўъжизалар яратадиган ибодат
Ибодат бутун борлиқда тенгсиз ва қудратли куч манбаидир.