Эҳтимол, сиз мақтов, сажда ва миннатдорликка ибодат сифатида қарамагандирсиз, бироқ улар ибодат ҳисобланади, негаки, улар Хyдога юрагимизни тўлдириб турган нарсаларни очади.
Мақтов, сажда ва миннатдорлик ҳақида гапирар эканман, бу сўзларни жамоатнинг одатдаги талқинини эмас, анча чуқур ва таъсирли маъносини назарда тутаяпман. Мен Худованд билан самимий суҳбат ва Унинг қаршисидаги мутлақ софдиллик ҳақида айтаяпман. Мақтов, сажда ва миннатдорликни алоҳида таърифлаш қийин, чунки улар моҳиятан бир-бирига ўхшаш ва руҳий дунёда бирдек ҳаракат қилади. Топшириқни енгиллаштириш учун мақтовни, Худованд қилган, қилаётган ва қиладиган ишларига нисбатан жавобимиз, деб тасвирлайман. СаждаУнинг қандайлигига бўлган муносабатимиз. Миннатдорлик эса Унинг ишлари ва сифатлари учун самимий дил изҳоримиздир.
Юклаб олинг