Ибодат бутун борлиқда тенгсиз ва қудратли куч манбаидир. Инсониятнинг қўли етадиган ҳар қандай қувват ҳеч бир қадрга эга эмас. Атом қуввати бутун шаҳарни қириб ташлай олади, бироқ у инсонга абадий ҳаёт беришга ёки ярадор юракни шифолашга қодир эмас. Табиий ёқилғилар бизни узоқ масофаларга элтиб қўйиши мумкин, аммо бизни Худога яқинлаштира олмайди. Табиатда ҳаракатланадиган ҳар қандай куч, жисмоний куч ҳисобланади, ибодат эса – руҳий кучдир. Худованд ибодат орқали ҳаётимизни ўзгартиради, донолик ва таълим беради, юпатади ва мўъжизалар яратади. Ибодат бизни Худонинг кучи билан бирлаштиришга қодир, шундай экан, у бошқа ҳар қандай кучдан устундир.
Юклаб олинг